«Марсел» мухлислари учун хакерлар ҳужуми майдондаги муаммолардан ҳам оғир

Франсиянинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: турли мусобақалардан эрта чиқиб кетди, бош мураббий билан хайрлашди, спорт директори эса кетишга уриниб кўрди (ҳатто қолган тақдирда ҳам, аввалгидек иштиёқ билан ишлаши қийин). Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бунга қўшимча равишда, номаълум кибержиноятчилар клуб сайтига ҳужум уюштирди. Оқибатда сайт ва клуб билан алоқада бўлган юз минглаб фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари интернетга сиздирилгани айтилмоқда.
Маҳаллий нашрлардан бири тезкор ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳозир «Марсел» ишқибозларини спорт ва бошқарувдаги беқарорликдан кўра, айнан хакерлик ҳужуми ва маълумотлар хавфсизлиги кўпроқ ташвишга солмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг