date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди

«Коньяспор»дан кутилмаган мағлубиятдан кейин «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 порталига кўра, клуб футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манба маълумотича, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клубнинг расмий вакиллари мавзу юзасидан изоҳ бермаётгани эса журналистлар ва мухлислар эътиборини янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Халик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа 55 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Бироқ «Фенербахче» 52 очко ва захирада битта ўйин билан рақибни қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага чиқди