date

Слуцкийнинг “Шанхай Шеншуа”си Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Слуцкийнинг “Шанхай Шеншуа”си Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Шанхай Шеншуа” 7-тур якунларига кўра плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси “Бурирам Юнайтед”га қарши майдонга чиқиб, турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий натижа кўрсатишга уриниб кўрди, бироқ бунга эриша олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда тайландликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Бурирам Юнайтед” биринчи бўлимнинг аввалидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол урди. Орадан кўп ўтмай “Шанхай Шеншуа” бир футболчига камайиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли сўнишига сабаб бўлди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг “Шанхай Шеншуа” билан амалдаги шартномаси 2027 йил якунигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг “Шанхай Шеншуа”си Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди