date

Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди

Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди

«Фламенго»нинг марказий ярим ҳимоячиси Лукас Пакета Мадриднинг «Реал» клуби вингери Винисиус Жуниорни оммавий танқидлардан ҳимоя қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги кунларда матбуот бразилиялик футболчи атрофидаги ирқчилик можаросини қизғин муҳокама қилмоқда. Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши учрашувда Винисиус рақиб томондан ҳақорат бўлганини айтиб, ҳакамга шикоят қилган.

Пакетанинг таъкидлашича, Винисиусни яқиндан биладиганлар унинг қалби кенг футболчи эканини яхши тушунади. «Одамлар унинг елкасига у кўтариши шарт бўлмаган юкни ортяпти. У жабрланувчи. Бу ҳолат ҳаддан ташиб кетди», — деди Пакета ESPN Brazil нашрига.

Жорий мавсумда Винисиус барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол ва 11 та ассист қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Лукас Пакета Винисиус можароси ҳақида кескин фикр билдирди