date

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

«Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячи Леннарт Карлни таркибда олиб қолиш ниятида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Sky Sports хабарига кўра, яқин кунларда 18 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилиниши кутилмоқда. Германия чемпионлари Карлга мавсумига 8 миллион евро маош беришга тайёр, ҳозирда у йилига 2 миллион евро олади.

Леннарт Карл — «Бавария» академияси тарбияланувчиси. Унинг амалдаги битими 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 31 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. Transfermarkt футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» Леннарт Карлнинг маошини тўрт баробар оширмоқчи