date

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентинанинг «Ривер Плейт» клуби бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақдаги расмий баёнот клубнинг сайтида эълон қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гальярдо мамлакат чемпионати доирасида «Банфилд»га қарши 26-февраль куни бўлиб ўтадиган учрашувдан кейин лавозимини топширади. Мураббий ўз ихтиёри билан истеъфога чиқишига жамоанинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлаётгани таъкидланди: ҳозир «Ривер Плейт» турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.

Гальярдо «Ривер Плейт» билан мураббийлик фаолияти давомида икки бор ишлаган. 2014–2022 йиллар оралиғида у жамоа билан 14 та совринни қўлга киритган, жумладан, мамлакат чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғалаба қозонган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади