date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида 7-турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс жамоа учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан сўнгги уриниш эди, бироқ «эшикни қарсиллатиб ёпиш»нинг уддасидан чиқилмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 0:2 ҳисобида тайлар фойдасига якунланди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг илк қисмидаёқ кетма-кет иккита гол уриб, ўйинни назоратга олди: 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муанта Супханат рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчисидан айрилиб, майдонда камчиликда қолди. Шу ҳолат ҳам интриганинг деярли барвақт сўнишига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди