«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам юзасидан келиши мумкин бўлган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «нерадзурри» раҳбариятининг франсуз футболчининг келажагига оид қарашлари ўзгарган: Тюрам энди мутлақо сотилмайдиган футболчи сифатида кўрилмаяпти. Ҳатто у ёзги трансфер ойнасидаёқ жамоани тарк этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Transfermarkt портали 28 ёшли ҳужумчининг бозор қийматини 60 млн евро деб баҳоламоқда. Тюрамнинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ у Англия Премьер-лигасининг айрим клублари билан боғланган эди.
Жорий мавсумда Маркус Тюрам 32 та ўйинда 12 та гол урди ва 5 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг