date

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак масажи қилди

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак масажи қилди

Туркияда ўтказилган баҳсдан олинган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Унда «Мевланақапи Гузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўйинида дарвозабон тўпни майдондан узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ у майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш йиқилгach, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол унинг ёнига югуриб боради. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тезда англаб, чайқага билвосита юрак масажини қилади, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширади.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа тирик қолган. У бир муддат уча олмаслиги мумкин, аммо ветеринарларга топширилгач, қушнинг аҳволи яхшиланиб бориши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак масажи қилди