date

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам бўйича келадиган таклифларни муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, «нерадзуррилар» раҳбариятининг франсуз футболчисига доир режаси ўзгарган: Тюрам энди «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрилмаяпти. Шу боис, ҳужумчи ёзда жамоани тарк этиши эҳтимоли бор.

Transfermarkt портали 28 ёшли футболчининг бозор қийматини 60 млн евро деб баҳоламоқда. Тюрамнинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ эса у Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Маркус Тюрам 32 учрашувда 12 та гол урди ва 5 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр