date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган «Мевланакапи Гузелҳисар» – «Истанбул Юрдум Спор» учрашувида кутилмаган ҳолат юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлади, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қуш жароҳат олган заҳоти ҳар икки жамоа футболчилари унинг ёнига югуриб борди. Вазиятни тез англаган «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди ва кейин уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, аммо ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди