date

«Ал Ҳилол» дуранглардан кейин Инзаги босим остида қолди

«Ал Ҳилол» дуранглардан кейин Инзаги босим остида қолди

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал Ҳилол» ҳануз бирор марта мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турдаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Саудия Арабистонида Симоне Инзагининг бош мураббийликдаги келажаги ҳақида гап-сўзлар кучайган. Айниқса, «Ал Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга нисбатан норозилик билдирмоқда.

Бироқ Инзагининг ўзи вазиятга хотиржам қарайапти: унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригча мўлжалланган ва муддатидан аввал бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.

Қайд этилишича, Симоне Инзаги маоши бўйича дунёдаги энг кўп ҳақ оладиган мураббийлар орасида иккинчи ўринда — фақат Диего Симеонедан кейин. Инзагининг йиллик ойлиги 26 миллион еврoни ташкил қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал Ҳилол» дуранглардан кейин Инзаги босим остида қолди