Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган "Мевланакопи Гузелҳисар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишни бошлади, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Бир муддат уча олмаслиги мумкин, аммо ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг