Жонатан Девид ёзда «Ювентус»ни тарк этиши мумкин

Туринликларнинг ҳужумчиси Жонатан Девид клубни тарк этиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Инсайдер Николо Скира хабарига кўра, канадалик футболчи ёзги трансфер ойнасида кетиш эҳтимолини муҳокама қилмоқда. «Ювентус» раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти форварднинг ўйинидан қониқмаяпти ва шунинг учун футболчини сотиш таклифларига очиқ.
Девид 2025 йилда «Лилл»дан «Ювентус»га эркин агент сифатида келиб қўшилганди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Девиднинг бозор қийматини 35 миллион евроқа баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг