«Ал-Ҳилол» дуранглардан сўнг Индзаги келажаги сўроқ остида

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳануз мағлубият нималигини билмаяпти, аммо сўнгги учрашувлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шу фон’да Симоне Индзагининг бош мураббийликдаги келажаги борасида гап-сўзлар кўпайган. Хусусан, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаргача мўлжалланган ва муддатидан олдин бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация кўзда тутилган.
Таъкидланишича, Симоне Индзаги ҳозирда дунёдаги энг юқори маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!