Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Унда «Мевланакапы Гʻузелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўртасидаги ўйинда дарвозабон тўпни узоқлаштиришга уринган пайтида майдон устида учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қуш ерга қулагач, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол ёнига югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятга тезда тушуниб, чайқага юракни билвосита массаж қилишга киришди, сўнг қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Маълум муддат уча олмайди, бироқ ветеринарлардан ёрдам олаётган қуш аста-секин тикланиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг