date

«Ал-Ҳилол»да Инзаги атрофида истеъфога оид гап-сўзлар кучайди

«Ал-Ҳилол»да Инзаги атрофида истеъфога оид гап-сўзлар кучайди

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлубият кўрмаган, бироқ сўнгги турлардаги кетма-кет дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи поғонага тушириб юборди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Инзагининг бош мураббийликдаги келажаги муҳокамага чиқди. Айтилишича, клуб ишқибозларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши кайфиятда.

Шунга қарамай, Инзаги вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг «Ал-Ҳилол» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан аввал бекор қилинса, катта миқдордаги компенсация назарда тутилган.

Симоне Инзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар орасида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол»да Инзаги атрофида истеъфога оид гап-сўзлар кучайди