date

Костакурта «Аталанта» ўйинидан ҳайратда қолганини айтди

Костакурта «Аталанта» ўйинидан ҳайратда қолганини айтди

Италиянинг «Аталанта» клуби Чемпионлар лигасида кейинги босқичга чиққан А Сериядаги ягона жамоа бўлди. Дортмунднинг «Боруссия»сига сафарда 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган бергамоликлар жавоб учрашувида мухлисларни лол қолдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италияликлар ўз майдонида рақибдан тўлиқ реванш олиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва икки ўйин натижасига кўра йўлини давом эттирди. Учрашувдан сўнг «Милан» фахрийси Алессандро Костакурта «Аталанта»нинг ўйинини юқори баҳолаб, жамоанинг чиқишидан катта таассурот олганини яширмади.

«Бу ақлбовар қилмас эди. Улар буни уддалай олади, деб унча ишонмагандим, бироқ улар телбалча даражада кучли ўйин кўрсатди ва яна бир бор Италия футболи элитаси қаторидан эканини исботлади. Пасаличдек етакчини эса Франко Барезидан бери кўрмагандим», — дея Костакуртанинг сўзларини pianetamilan.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, «Аталанта» 2024 йилда Европа лигасида ғолиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Костакурта «Аталанта» ўйинидан ҳайратда қолганини айтди