date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяспор» билан ўйинда кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ичида муаммолар борлиги ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага ишонилса, бу ҳолат уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб раҳбарияти вазият юзасидан расмий изоҳ бермаётгани эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада кучайтирмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятларини ҳам шубҳа остига қўйди.

Ҳозирча клуб чемпионатда 55 очко билан етакчиликни ушлаб турибди, бироқ 52 очкоси ва захирада битта учрашуви бор «Фенербахче» яқин орада уни қувиб етиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди