date

Бундеслига гранди «Интер»дан Банжамен Паварнинг трансферини кўзламоқда

Бундеслига гранди «Интер»дан Банжамен Паварнинг трансферини кўзламоқда

Ҳимоячи Банжамен Паварнинг ёзги трансферлар ойнасида яна клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда француз футболчи мавсум охиригача Миланнинг «Интер» клубидан ижарага олинган ҳолда «Марсел» сафида ўйнамоқда, бироқ французлар 15 млн еврогик сотиб олиш опциясини ишга туширишни режалаштирмаяпти. Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, 29 ёшли ҳимоячига Дортмунднинг «Боруссия»си қизиқиш билдириб, сўров юборган, шунингдек номи ошкор этилмаган Саудия клуби ҳам вазиятни кузатмоқда. «Нерадзурри» раҳбарияти эса футболчини мавсумлар оралиғида сотишни мақсад қилган.

Transfermarkt порталида Павар 20 млн еврога баҳоланади. Унинг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бундеслига гранди «Интер»дан Банжамен Паварнинг трансферини кўзламоқда