Индзаги атрофида истеъфо гаплари кучайди, у эса хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турлардаги бир нечта дуранглар жамоани турнир жадвалида учинчи ўринга тушириб юборди. La Repubblica хабарига кўра, шундан сўнг мамлакатда Симоне Индзагини бош мураббийликдан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Айрим «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, Индзаги вазиятга сокин қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган ва муддатидан аввал бекор қилинса, катта товон пули кўзда тутилган.
Манбада қайд этилишича, Симоне Индзаги дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Индзагининг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!