date

Энрике ПСЖ ҳозирги ҳолатини футболчилар машина эмас дея изоҳлади

Энрике ПСЖ ҳозирги ҳолатини футболчилар машина эмас дея изоҳлади

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике журналистлар билан суҳбатда жамоасининг айни пайтдаги жисмоний ва руҳий ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Испаниялик мутахассисга кўра, парижликлар 2024–2025 йилги жуда омадли мавсумдан кейин табиий равишда бироз пасайишни бошдан кечирмоқда.

«Бу мавсумда ҳамма футболчи доимий равишда тўлиқ тайёр бўлиб юриши мумкин эмас. Бу имконсиз. Ўтган мавсумдаги юклама ва натижалар учун ҳозир “тўлов” қилаяпмиз. Футболчилар машина эмас», — дея Энрикенинг сўзларини L’Équipe келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум ПСЖ барча асосий совринларни қўлга киритди: Франция чемпионати, Кубоги ва Суперкубоги, шунингдек, Европа Чемпионлар лигаси.

Ҳозирда Энрике жамоаси Лига 1 турнир жадвалида 54 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Энрике ПСЖ ҳозирги ҳолатини футболчилар машина эмас дея изоҳлади