date

Ринат Билялетдинов 48 жамоали ЖЧни танқид қилди

Ринат Билялетдинов 48 жамоали ЖЧни танқид қилди

Россиялик таниқли мураббий Ринат Билялетдинов жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигасида иштирокчилар сони кўпайтирилаётганини кескин танқид қилди. Мутахассис бу борадаги фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Билялетдиновга кўра, 48 жамоали жаҳон чемпионати ҳам, 36 иштирокчили Чемпионлар лигаси ҳам футболни «тўйдириб юбориш» хавфини кучайтирмоқда. У «АҚШда 48 жамоа ўйнаса, кимни томоша қиламиз — Кюрасаоними? У ерда ҳам асосан нидерландияликлар тўп тепади», дея формат кенгайишини шубҳа остига олди.

Мураббий Чемпионлар лигасидаги 36 жамоали тизимни ҳам даромад орттиришга қаратилган қарор сифатида баҳолади. Унинг фикрича, эски ва янги форматларда клубларнинг молиявий тушумларини солиштириш орқали ўзгаришнинг асл сабаблари яққол кўринади.

Маълумот учун, 2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ринат Билялетдинов 48 жамоали ЖЧни танқид қилди