date

Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, мураббий хотиржам

Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, мураббий хотиржам

Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Ҳилол» ҳали мағлуб бўлгани йўқ, бироқ сўнгги турлардаги бир нечта дуранг натижалар жамоанинг турнир жадвалида учинчи поғонага тушиб кетишига сабаб бўлди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда Симоне Индзагининг бош мураббийликдаги келажаги муҳокама қилинмоқда, ҳатто истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида гаплар тарқалди. Айтишларича, «Ал-Ҳилол» мухлисларининг бир қисми италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шунга қарамай, Индзаги вазиятга хотиржам қарамоқда ва ўз ишига ишончини йўқотмаган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган бўлиб, муддатидан олдин бекор қилинса, клуб сезиларли компенсация тўлашига тўғри келади.

Симоне Индзаги маоши бўйича дунёдаги энг юқори ҳақ оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейин иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик даромади 26 миллион еврони ташкил этади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Индзаги атрофида миш-мишлар кўпайди, мураббий хотиржам