date

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қандай танишганини эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу учрашув телевидениедаги “La noche del 10” кўрсатуви вақтида бўлиб ўтган ва Мессини дастурга айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг сўзларига кўра, у таклифни олгач, рад этмасдан студияга борган. Ўша куни у билан бирга отаси, амакиси ва амакиваччалари ҳам келган бўлиб, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз танишишга муваффақ бўлган. Месси бу учрашувни унутилмас воқеа сифатида таърифлади.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди