Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: «Ривер» ҳеч қачон тарк этилмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатида сўнгги учрашувини ўтказди: унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет уч мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Айнан шу муваффақиятсиз серия Гальярдонинг лавозимига қимматга тушди, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. Мураббий эса ўша лаҳзани ҳиссиётларга бой чиқиш билан якунлади.
«Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. «Ривер»ни ҳеч ким абадий тарк этмайди. Бу сеҳрли жой: кетганингда ҳам барибир клуб билан қоласан», — деди Гальярдо ўйиндан кейин кўз ёшларини тия олмай.
Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!