date

Слуцкийнинг «Шанхай»и АЧЛдаги сўнгги ўйинда ютқазди

Слуцкийнинг «Шанхай»и АЧЛдаги сўнгги ўйинда ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳсда Леонид Слуцкий жамоаси турнир билан хайрлашиш олдидан ҳеч бўлмаса ижобий натижа билан "эшикни қарсиллатиб ёпиш"га уриниб кўрди, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув 2:0 ҳисобида Таиланд клуби фойдасига ҳал бўлди. «Бурирам Юнайтед» дастлабки дақиқаларданоқ босимни кучайтириб, 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта ҳисобни оширди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилгач, ўйиндаги интрига деярли сўнди.

Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкийнинг «Шанхай»и АЧЛдаги сўнгги ўйинда ютқазди