«Ал-Ҳилол»да дуранглар кўпайди, Индзаги босим остида қолди

Саудия Арабистони чемпионатида мағлубиятсиз юриб келаётган «Ал-Ҳилол» сўнгги турларда кетма-кет дуранглар қайд этиб, турнир жадвалида учинчи поғонага тушиб қолди. La Repubblica хабарига кўра, шу фонда жамоа бош мураббийи Симоне Индзагини лавозимидан бўшатиш эҳтимоли ҳақида гап-сўзлар кучайган, айрим «Ал-Ҳилол» мухлислари италиялик мутахассисга қарши чиқмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Индзагининг ўзи вазиятга хотиржам қарамоқда: унинг шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади ва муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда катта миқдорда компенсация кўзда тутилган.
Симоне Индзаги ҳозирда дунёдаги энг кўп маош оладиган мураббийлар рўйхатида Диего Симеонедан кейинги иккинчи ўринда туради. Унинг йиллик маоши 26 миллион еврoни ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!