Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё ЧЛда мағлуб бўлди

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг «Шанхай Шэньхуа» плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слуцкий жамоаси «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса турнир билан чиройли хайрлашишни истади, бироқ бу амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд вакили бўлган «Бурирам Юнайтед» учрашувни 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Мезбонлар 11-дақиқада Гуд Кертис, 22-дақиқада эса Муанта Супханатнинг голлари билан танаффусгача ишончли устунликни қўлга киритди.
Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» майдонда бир киши кам бўлиб қолди ва бу ҳолат ўйиндаги интрига деярли сўнишига олиб келди. Натижада Слуцкий шогирдлари ҳисобни ўзгартира олмади ва гуруҳ босқичини мағлубият билан якунлади.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!