date

Хави клуб сайловида Лапортага қарши позиция билдирди

Хави клуб сайловида Лапортага қарши позиция билдирди

“Барселона”нинг собиқ футболчиси ва бош мураббийи Хави клуб президенти сайловида Жоан Лапортага қарши чиқди. Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, у Виктор Фонт ўтказган оммавий тадбирда қатнашиб, унинг номзодини қўллаб-қувватлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, Жоан Лапорта яқинда истеъфога чиққан — бу унга яна бир муддатга президентликка номзодини қўйиш имконини беради.

Хави эса 2023/2024 йилги мавсум якундида “Барселона” бош мураббийлиги лавозимини тарк этганди. Шундан сўнг каталонияликлар жамоасини Ханс-Дитер Флик қабул қилиб олди.

Шанба, 28 февраль куни “Барселона” Испания чемпионати доирасида ўз майдонида “Вильярреал”ни қабул қилади.

Аввалроқ Лапорта Хави “Барселона” яна икки йил рақобатбардош бўла олмайди, деб айтгани ва таркибда 10 нафар футболчини алмаштиришни сўраганини билдирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хави клуб сайловида Лапортага қарши позиция билдирди