date

Месси Марадона билан илк учрашувини эслади ва тафсилот берди

Месси Марадона билан илк учрашувини эслади ва тафсилот берди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини сўзлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг айтишича, у Марадона ташаббуси билан телевидениедаги «La noche del 10» дастурига таклиф этилган ва айнан шу кўрсатув давомида улар илк марта юзма-юз учрашган.

«Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва амакиваччаларим ҳам бор эди. Улар ҳам Марадона билан танишишди. Бу унутилмас лаҳза бўлган», — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашувини эслади ва тафсилот берди