date

Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабаси учун улкан бонусни айтди

Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабаси учун улкан бонусни айтди

2009 йил октябрида Қозоннинг «Рубин» клуби Чемпионлар лигасида кутилмаган натижа қайд этиб, «Камп Ноу»да «Барселона»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Ўша учрашув иштирокчиси Кристиан Нобоа ғалаба ортидан берилган мукофот пуллари ҳақида эслади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Бу фаолиятимдаги энг катта премиялар эди. Ҳар бир футболчи 80 минг доллар олди», — дея Нобоанинг сўзларини келтиради «Спорт-Экспресс».

Нобоанинг айтишича, у бу маблағни сарфлаб юбормаган: ҳеч нарса сотиб олмаган ва пулни жамғариб қўйган, чунки ўшанда ҳам вазминроқ йигит бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2009/2010 йилги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Рубин» ўз квартетида учинчи ўринни эгаллаган. Гуруҳда «Барселона» ва «Интер» юқорироқ, Киевнинг «Динамо»си эса пастроқда якунлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нобоа «Рубин»нинг Барселонадаги ғалабаси учун улкан бонусни айтди