date

Месси Марадона билан илк учрашувини эслаб берди

Месси Марадона билан илк учрашувини эслаб берди

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қандай танишгани ҳақида гапирди. Унинг айтишича, бу учрашув Марадонаинг ўзи ташаббус кўрсатган “La noche del 10” телекўрсатуви вақтида бўлиб ўтган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

“Таклиф олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда отам, амаким ва амакиваччаларим ҳам бор эди, уларнинг барчаси Марадона билан танишди. Бу унутилмас воқеа бўлди”, — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашувини эслаб берди