date

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин

ЖЧ-2026 йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилган Эрон терма жамоаси мусобақада иштирок этмаслик эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси раҳбари Меҳди Тож маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Телевидениедаги чиқишида Тож АҚШ ва Исроил иштирокидаги зиддият кескинлашгани фонида мундиалга тайёргарликка ишонч билан қараш қийинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, якуний қарор спорт раҳбарияти даражасида қабул қилиниши керак.

Маълум қилинишига, Эрон гуруҳ босқичидаги уч учрашувни ҳам АҚШда ўтказиши белгиланган — Янги Зеландия, Белгия ва Мисрга қарши. Шунингдек, плей-оффнинг 1/16 финал босқичида Эроннинг АҚШ билан тўқнаш келиши эҳтимоли ҳам бор, бу эса FIFA учун қўшимча ташкилий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.

Шу билан бирга, Эронда миллий чемпионат алоҳида буйруққача тўхтатилгани айтилмоқда. Бир қатор легионерлар мамлакатни тарк этган, яна кўплари эса чиқиб кетиш йўлларини изламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026дан воз кечиши мумкин