Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ўз ватандоши, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан қандай танишганини ёдга олди. Месси айтишича, уларнинг илк учрашуви телевидениедаги “La noche del 10” (“Ўнинчининг оқшоми”) дастури вақтида бўлиб ўтган ва футболчини кўрсатувга айнан Марадонаинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
“Таклифни олдим ва, албатта, рад эта олмадим — бордим. У ерда менинг яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, амакиваччаларим. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза эди”, — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг