date

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси Диего Армандо Марадона билан биринчи бор қаерда ва қандай танишганини эслаб ўтди. Унинг айтишича, бу учрашув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви давомида бўлиб ўтган ва Мессини дастурга айнан Марадованинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Месси таклифни олгач, рад эта олмаганини таъкидлади: у кўрсатувга отаси, амакиси ва жиянлари билан бирга борган. Футболчининг сўзларига кўра, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз танишиш имконига эга бўлган ва бу воқеа оиласи учун унутилмас хотирага айланган.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида сўзлаб берди