date

Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди

Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди

«Бавария» ҳужумчиси Гарри Кейн навбатдаги ўйиндан кейин ҳам Роберт Левандовски ўрнатган рекорд ҳақидаги саволга изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Поляк форвард 2020/21 йилги мавсумда Мюнхен клубида Бундеслига доирасида 41 та гол уриб, тарихий натижа қайд этганди. Шанба куни эса Кейн Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳсда дубль расмийлаштирди ва чемпионат якунига 10 тур қолганида унинг ҳисобидаги голлар 30 тага етди.

«Биламан, ҳар бир ўйиндан кейин мендан Левандовски рекорди ҳақида сўрашади. Аммо олдинда ҳали кўп учрашув бор, энг муҳими — барқарорликни сақлаш. Апрель охирига бориб, бунинг қанчалик амалга ошишини кўрамиз», — деди 32 ёшли англиялик футболчи.

Дортмунддаги ўйинда «Бавария» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Венсан Компани жамоаси турнир жадвалида «Боруссия»дан устунлигини 11 очкогача оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди