date

Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривердан ҳеч ким кетмайди

Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривердан ҳеч ким кетмайди

Марсело Гальярдо мураббий сифатида сўнгги учрашувини ўтказди: жамоаси Банфилдга қарши 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айнан шу ёмон натижалар Гальярдонинг лавозимини сақлаб қолишига халақит бергани айтилмоқда, бироқ клуб унга муносиб тарзда хайрлашиш имконини берди. У эса учрашувдан кейинги лаҳзаларда ҳиссиётларини яширмади.

"Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг муҳаббатингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен абадий кетмаяпман. Ривердан ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли жой: кетсанг ҳам, барибир клуб билан қоласан", деди Гальярдо кўз ёшларини тийолмай.

Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда Ривер таркибида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гальярдо кўз ёш билан хайрлашди: Ривердан ҳеч ким кетмайди