date

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда қолдирди

ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда қолдирди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) минтақавий Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги айрим баҳслар Абу-Даби, Дубай ва Доҳада ўтказилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қарорга Эрон, АҚШ ва Исроил ўртасида кескинлашган ҳарбий можаро сабаб бўлди. Хабарда айтилишича, Эрон томонидан учирилаётган снарядлар қўшни мамлакатларга ҳам етиб бормоқда, бу ҳудудларда АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.

ОФК баёнотида ташкилот вазиятни доимий назоратда ушлаб туриши ва футболчилар, жамоалар, расмийлар ҳамда мухлислар хавфсизлиги устувор эканини таъкидлади.

Учрашувлар 2–3 март кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ҳозирча ўйинларнинг янги санаси ёки ўтказилиш манзили эълон қилинмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ОФК Осиё Чемпионлар Лигаси учрашувларини БАА ва Қатарда қолдирди