date

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида гапирди

Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида гапирди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси мамлакат футболининг яна бир афсонаси — Диего Армандо Марадона билан биринчи бор қаерда ва қандай танишганини эслаб ўтди. Унинг айтишича, илк учрашув телевидениедаги “La noche del 10” кўрсатуви давомида бўлиб ўтган ва Месси айнан Марадонанинг ташаббуси билан студияга таклиф қилинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мессининг сўзларига кўра, у келган таклифни рад эта олмаган ва студияга яқинлари билан бирга борган. У ерда отаси, амакиси ҳамда жиянлари ҳам Марадона билан кўришиб, танишиш имконига эга бўлишган. Месси бу лаҳзани унутилмас воқеа сифатида таърифлади.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябр ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк учрашуви ҳақида гапирди