date

Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер»дан кетиш йўқ деди

Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер»дан кетиш йўқ деди

Марсело Гальярдо мураббий сифатидаги сўнгги учрашувини ўтказди. Унинг жамоаси «Банфилд»га қарши баҳсда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, кетма-кет учта мағлубиятдан иборат омадсиз серияга нуқта қўйди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Айни ўша муваффақиятсиз натижалар Гальярдонинг лавозими билан хайрлашишига сабаб бўлгани айтиламоқда. Шунга қарамай, клуб унга муносиб тарзда кетиш имконини берди ва мураббий бу лаҳзани жуда таъсирли тарзда якунлади.

Ўйиндан кейин кўз ёшларини яширмаган Гальярдо мухлисларга миннатдорлик билдирди: «Ҳаммага шунчаки раҳмат. Сизларнинг меҳрингизни сўз билан ифодалаш қийин. Мен бутунлай кетмаяпман. ‘Ривер’dan ҳеч ким абадий кетмайди. Бу сеҳрли маскан: кетган тақдирингда ҳам барибир клуб билан қоласан», деди у.

Эслатиб ўтамиз, Гальярдо 1990-йилларда клуб сафида ҳам, Аргентина терма жамоасида ҳам тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гальярдо кўз ёш тўкди ва «Ривер»дан кетиш йўқ деди