КАТЛ 12 000 В·соат/кг энергия зичлигига эга литий-ҳаво аккумуляторларини яратмоқда

КАТЛ компаниясининг бош илмий ходими ва Хитой муҳандислик академияси академиги Ву Кай компаниянинг литий-ҳаво батареялари соҳасидаги стратегик йўналишини тақдим этди. Бу КАТЛ ушбу технологияни келажакдаги ривожланиш йўли ва кейинги авлод аккумуляторлари бозоридаги асосий рақобат элементи сифатида очиқ эълон қилган биринчи ҳолатдир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Анъанавий литий-ионли батареялардан фарқли ўлароқ, литий-ҳаво аккумуляторларида никел, кобалт ва марганец каби оғир металлар ўрнига анод сифатида металл литий, катод сифатида эса ҳаводаги кислороддан фойдаланилади. Бундай конструкция вазнни сезиларли даражада камайтиради, шу сабабли улар "нафас олувчи батареялар" деб ном олган.
Литий-ҳаво аккумуляторларининг назарий энергия зичлиги 12 000 В·соат/кг га етади, бу кўрсаткич бензиннинг энергия сиғимига (тахминан 13 000 В·соат/кг) яқинлашади. Ҳозирги лаборатория прототиплари 1200 В·соат/кг кўрсаткичига эришган бўлиб, бу оддий литий-ионли батареялардан тўрт баравар ва кутилаётган қаттиқ жисмли (солид-стате) батареялардан икки баравар юқоридир.
Ушбу технологиянинг муваффақиятли тижоратлаштирилиши электромобилларнинг бир қувватланишда 1600 км дан ортиқ масофа босиб ўтишини одатий ҳолга айлантириши мумкин. 2024-йилда Иллинойс университети ва Аргон миллий лабораторияси тадқиқотчилари ҳаво муҳитида 700 дан ортиқ сиклга чидай оладиган прототипни намойиш этишди.
Мутахассисларнинг фикрича, литий-ҳаво технологияси 2030-йилдан кейин оммавий фойдаланишга тайёр бўлади. Бу нафақат енгил автомобиллар, балки узоқ масофага учувчи электр самолётлар ва юк ташувчи транспортлар соҳасида ҳам ҳақиқий инқилоб ясаши кутилмоқда.





























Изоҳлар 0
…