Гули Асалхўжаева учинчи бор неварали бўлди

Гули Асалхўжаева учинчи бор неварали бўлди

Хонанда Гули Асалхўжаева хонадонида яна бир қувончли воқеа юз берди. Таниқли санъаткор 28 май куни учинчи бор бувилик бахтига муяссар бўлди. Бу хушхабар нафақат унинг оила аъзолари, балки мухлислари томонидан ҳам катта қувонч билан қарши олинди.

Хонанда ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали чақалоқни кутиб олиш жараёнидан самимий лаҳзалар акс этган фото ва видеоларни улашди. Ушбу тасвирларда оила аъзоларининг қувончи, меҳр-муҳаббати ва ҳаяжони яққол сезилиб туради.

Маълум бўлишича, янги туғилган кичкинтойга Зубайр деб исм қўйилган. Бу исм ҳам мухлислар томонидан илиқ қарши олиниб, изоҳларда чақалоққа нисбатан эзгу тилаклар билдирилмоқда.

Биз ҳам Гули Асалхўжаева ва унинг яқинларини ушбу қувончли воқеа билан чин дилдан табриклаймиз. Кичкина Зубайрга соғлиқ-саломатлик, бахт ва ёрқин келажак тилаб қоламиз.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар