Яқин келажакда Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС) қурилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда турли фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда. Саволлар ўртага ташланяпти. Хўш, АЭС қурилиши биз учун нега керак ва унинг аҳамияти нимада? Бу атроф-муҳит ҳамда аҳоли яшаш тарзи учун нечоғлиқ хавфсиз? Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш қандай амалга оширилади? Россия Федерацияси Нововоронеж АЭС фаолияти билан яқиндан танишув ана шу каби саволлар ва масалаларга ойдинлик киритди.
Игорь ГУСЕВ,
Нововоронеж АЭСнинг 4-энергоблокини эксплуатация қилиш бўйича бош муҳандис ўринбосари:
— ВВЭР-1200 энергоблокнинг максимал электр қуввати кўрсаткичини англатади. Айни пайтда биз 1 185 мегаватт кучланишдаги электр қувватини ишлаб чиқармоқдамиз ва бу биринчи кўрсаткич. Иккинчидан, энергоблокларимизда юқори хавфсизлик даражаси таъминланган. Хусусан, аввалги ВВЭР-1000 сериясидаги энергоблокларнинг реакторлари билан солиштирганда, бунисида замонавий хавфсизлик технологиялари қўлланилган. Улар реактордан кафолатланган иссиқлик чиқариш, фавқулодда ҳолатларда шикастланишнинг олдини олиш, радиактив моддаларнинг атроф-муҳитга тарқалмаслигини таъминлайди.
1200 мегаватт қувватга эга ВВЭР, яъни сувли реактор 3+ авлодига мансуб. Бу энг замонавий ядро технологиялари қўлланилган мазкур реакторнинг хавфсизлик даражаси бўйича бошқаларидан яққол устун эканини англатади. Гапнинг индаллосини айтганда, “пассив хавфсизлик тизимлари” ҳисобига мазкур қурилма инсон аралашувисиз ва ҳаттоки, электр тармоғидан бутунлай узилиб қолган тақдирда ҳам бир маромда ишлайверади. Лойиҳанинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг икки қобиқли ҳимоядан иборатлигидир.
Хавфсизлик атом электр станциясининг барқарор ишлашини таъминлаб берувчи иммун тизими бўлса, назорат бошқарув бўлимини эса бутун бир йирик корхонанинг “бош мия”сига ўхшатиш мумкин. Тузилмадаги барча маълумот оқими айнан бошқарув пультига келиб тушади. Бу ерда фаолият олиб борадиган ходимлар шунчаки мутахассис эмас, балки ўз касбининг профессионалларидир.
Владимир ЛОБАНОВ,
Нововоронеж АЭСнинг ўқув маркази директори:
— Ушбу ўқув марказида малакасини оширган мутахассислар айнан атом электростанциясининг бошқарув пультига ишга юборилади. Бу ерда барча технологик ўқитиш жараёнлари амалга оширилади. Назорат бошқарув пультига ўтирадиган ходим жуда мураккаб синовлардан ўтишига тўғри келади. АЭСда реакторларни бошқариш бўйича етакчи мутахассис бўлиш учун марказда 3 йил тайёрловдан ўтиши керак.
Дарҳақиқат, Нововоронеж АЭС нафақат иссиқлик ва электр энергияси билан таъминлаш, балки кўплаб замонавий ижтимоий объектлар — спорт комплекслари, мактабгача таълим муассасаларини қуриб бериш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш борасидаги тадбирларда ҳам фаол иштирок этиб, ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб келаётгани эътиборга молик.
Нововоронеж шаҳар округи раҳбари Николай Нетяганинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда станцияда 4 000 нафар, атом электр станциясига хизмат кўрсатувчи корхоналарда эса 3 ярим мингдан зиёд ходимлар ишлайди. Станция шарофати билан 32 минг аҳоли истиқомат қиладиган шу кичкина шаҳарнинг ўзи бутун Воронеж области саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг 11,6 фоизини қоплайди. 2017 йилда маҳаллий бюджетга ажратмалар 6 млрд. рублни ташкил этган.
АЭСнинг хавфсизлигига ҳамон иккиланаётган ёки ўткинчи гапларга ишониб, хавотири босилмаганлар учун яна бир таскин бор. Агар сизда радиацион фаоллик хавфига нисбатан бир оз бўлса-да, гумон сақланиб қолаётган бўлса, унда сизга АСКРО тизими ҳақида маълумот берамиз. Хўш, у қандай ишлайди?
Гап шундаки, ушбу датчиклар атом электр станцияси жойлашган шаҳар ёки ҳудудда автоматик режимда ишлаб туради. Улар доимий равишда ҳар дақиқа ва соатдаги ўзгаришларни қайд этиб боради. Маълумотлар эса марказий пультга юборилади. Ўзига хос мониторинг натижалари автоматик равишда махсус веб-сайтда ҳам акс этади. Мисол учун, Нововоронеж шаҳридаги радиацион фаолликнинг меъёрий кўрсаткичи 10 микрорентген соатни ташкил этса, бу кўрсаткич пойтахтимиз — Тошкент шаҳрида 12 — 14 микрорентген соатдан иборат экан.
Владимир ПОВАРОВ,
Нововоронеж АЭС директори:
— Мазкур атом электр станциясининг иш бошлаганига 50 йил бўлди. Ўтган вақт давомида атроф-муҳитга хавф туғдирадиган бирон-бир ҳолатни кузатмадик. Бу аҳолининг АЭСнинг ножўя таъсири бўйича хавотирларига умуман ўрин йўқ, деганидир.
Москва — кўркам ва маҳобатли мегаполис. Шаҳар кўчаларию осмонўпар биноларини ёритаётган ҳар учинчи чироқ айнан атом электростанциясида ишлаб чиқарилган энергия манбаи ҳисобидан порлаб турган бўлса, ажабмас.
Александр МЕРТЕН,
“Росатом” халқаро тармоғи президенти:
—АЭС яшил энергиянинг бир қисми ҳисобланади. Биз яшил тўртлик, яъни сув, қуёш, шамол ва атомни назарда тутяпмиз. Атом энергетикаси атроф-муҳитга СО2 моддаси тарқалишини кескин қисқартириш имконини беради. Ўзбекистон табиатини асрашни истар эканмиз, бунда атом энергетикаси сингари ўзини ўзи қайта тикловчи манбалардан фойдаланишга ўтиш муҳимдир. Атом энергетикаси доимий ва барқарор электр энергияни таъминлаб беришда айни муддаодир. Ўзбекистон Республикаси Президенти бундай лойиҳани амалга ошириш иқтисодиёт қатори, бошқа кўплаб соҳалар ривожига ҳам туртки бўлишини айтганида жуда ҳақ эди. Ўзбекистонда Фанлар академияси, Ядрофизикаси институти кабилар мавжуд бўлиб уларда ядро энергетикаси бўйича малакали мутахассислар ишлайди.
Ядро физикаси Ўзбекистон учун янгилик эмас. Юртимиз олимлари 1956 йилдаёқ ядро физикасининг бошланғич йўналишлари бўйича амалий тадқиқотларни олиб боришган.
Бу йил юртимизнинг олтмиш нафарга яқин ёшлари Москва муҳандислик физика институтига танлов асосида ўқишга қабул қилингани ҳам диққатга сазовор. Зеро, улар келажакда соҳанинг етук мутахассиси бўлиши билан бирга, Ўзбекистонда ишга тушириладиган АЭС ривожига катта ҳисса қўшадилар.
Умуман айтганда, юртимизда АЭСни қуриш замирида бир мақсад ётади. Бу ҳам бўлса, республикамизнинг энг чекка ҳамда олис ҳудудларидаги хонадонларга ҳам ёруғлик ва илиқлик олиб кириш, унинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада оширишдир. Президентимиз ташаббуси билан ушбу эзгу мақсадлар сари қадамлар ташлангани жуда катта тарихий воқеадир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»