2 516
Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари (ИВЛ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
2020 йил май ойи охирига қадар Тошкент шаҳри Бектемир туманида ИВЛ (ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати) қурилмаларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
2020 йилнинг сентябрь ойида Бектемир туманида Словакиянинг «Chirana» ва Россиянинг «Chirana+» компаниялари билан ҳамкорликда ИВЛ (ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати) ва НДА (наркоз-нафас олиш аппарати) ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамолиддин Бобохонов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси тарқалаётгани ва касалликни даволашдаги заруратни инобатга олиб, май ойи охирига қадар ушбу заводнинг ИВЛ (ўпканинг сунъий вентиляцияси аппарати) ишлаб чиқариш бўлими тезлаштирилган ҳолда ишга туширилади.
Биринчи ишлаб чиқарилган ИВЛ қурилмалари эса тегишли сертификатлашдан ўтказиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилади.
«Ҳозирда мазкур қурилиш ишларни амалга ошириш мақсадида «Chirana ASIA» Словакия-Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ташкил қилинган. Бу «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» («Made in Uzbekistan») ёрлиғи остида мамлакатда ягона юқори технологик тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарадиган компания бўлади.
Бундай ишлаб чиқариш Марказий Осиёда биринчи марта амалга оширилади, бу эса тиббиёт саноатида импорт ўрнини босиш жараёнини жадаллаштиради», – деди у.
Жамолиддин Бобохонов биз билан суҳбатда «Chirana+» компанияси бош директори Василий Шимконинг Ўзбекистонда завод қурилиши билан боғлиқ фикрларини ҳам келтириб ўтди.
Шимкога кўра, ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ҳозирда жаҳоннинг 12 мамлакатидагина ишлаб чиқарилади ҳамда бу бренд дунёдаги машҳур 6та бренд қаторида туради.
«Аппаратларимиз бошқа компания моделларидан фарқли равишда бир босқичли эмас, уч босқичли вентиляцияни амалга оширади. Бундай аппаратлар ишлаб чиқарувчи заводнинг Ўзбекистонда барпо этилиши давлатнинг тиббий хавфсизлигини таъминлайди», – деган директор.
Вазирлик мутасаддисининг айтишича, коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли «Chirana+» компанияси мазкур лойиҳа доирасида 1000 дона нафас олиш контурлари, 500 дона намлик коллектор билан нафас олиш контурлари ва 1000 дона бир марталик бактериал-вирусли филтрларни Ўзбекистонга беғараз топширади.
«Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг биринчи босқичи – 2020-2021 йилларда 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати эса 6 миллион АҚШ долларни ташкил қилади.
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни эса Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Афғонистонга экспорт қилиш режалаштирилмоқда», – дейди Бобохонов. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди