Одатда кекса ёшли инсонларда суяклар синиши, дарз кетиши ва ёрилиши билан боғлиқ жароҳатларнинг битиши узоқ вақт талаб этади. Немис олимлари бунинг сабабини топди. Қайд этилишича, мазкур ҳолат организмда лейкоцитлар томонидан синтезланадиган ва инсон иммунитет тизимининг бир қисми бўлган баъзи молекулалар билан боғлиқ.
Таҳлилларга кўра, травматологик муаммолар орасида фемур бўйни синишининг тикланиши энг узоқ давом этади. Германияда 80 ёшдан ошган эркакларнинг фақат 20 фоизи ва аёлларнинг эса атиги 40 фоизи бундай жароҳатдан кейин тўлиқ соғлом ҳаётга қайта олади.
Маълумки, ситокин молекулалари иммунитет реакцияларининг регуляторлари ҳисобланади. Ҳозирча унинг юздан ортиқ турлари фанга маълум. Ситокинлар ҳужайра юзасига бир қанча сигналларни юборади. Уларнинг ҳар бири бошқа бир қатор сигналларга ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиши мумкин, деган тахмин мавжуд. Берлин олимлари томонидан жониворларда ўтказилган тажриба давомида суяк тўқималарининг бирлашишига ана шу молекулалар таъсири ўрганилди. Маълум бўлишича, ситокин тана яллиғланишга қарши ҳимоя реакциясини сусайтиради. Оқибатда реабилитация даври узаяди.
Кекса ёшли инсонларда ана шу турдаги молекулалар даражаси ошиши аниқланди. Уларга ситокинни зарарсизлантирувчи антитаналар киритилиши билан суяк тўқималарининг тикланиш жараёни яхшиланиши кузатилди. Олимлар фикрича, бу янгилик инсонларда ҳам клиник синовдан муваффақиятли ўтказилгач, амалиётга татбиқ этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...