Ямалнинг Испания терма жамоасига чақирилиши маълум бўлди

Барселона ҳужумчиси Ламин Ямалнинг Испания терма жамоасига чақирилиши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, Ямалнинг Испания терма жамоасига чақирилиши бугун Барселонанинг Брюггега қарши ўйинида майдонга тушиш-тушмаслигига боғлиқ бўлади.
Агар у майдонга тушса, миллий терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте уни таркибга қўшади. Чунки мураббий, агар ўйинчи Реалга қарши баҳсларда ва Чемпионлар лигаси ўйинларида қатнашишга тайёр бўлса, у ЖЧ саралаш учрашувларида Испанияни ҳимоя қилишга ҳам тайёр, деб ҳисобламоқда.
Жорий мавсумда 18 ёшли Ямал барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Чемпионлар лигаси тўртинчи туридан ўрин олган Брюгге ва Барселона ўйини Москва вақти билан соат 23:00 да бошланади.