Жарроҳлик операцияси жами 18 соат давом этди. Амалиёт давомида мижознинг умуртқа поғнасини тўғрилаш, асаб тизими ва қон томирларни меъёрий ҳолатга келтиришга ҳам эришилди.
Ушбу жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунлангани ҳақида италиялик нейрожарроҳ Сержо Канаверо (Sergio Canavero) матбуот анжуманида расман маълум қилди. Унинг айтишича, амалиёт Хитойнинг Харбин тиббиёт университети жамоаси билан бирга доктор Жэнь Сяопин (Xiaoping Ren) етакчилигида ўтказилди. Фақат бу ерда донор ҳам, бемор ҳам оламдан ўтган одамлар эди. Шунинг учун ҳам бу жарроҳлик амалиёти тирик одамнинг боши бошқа танага ўрнатилса, муваффақиятли кечишига ҳозирча кафолат бера олмайди. Канаверонинг таъбири билан айтганда, бу амалиёт жиддий иш олдидан тажриба мактабини ўтади холос.
Италиялик мутахассиснинг айтишича, тирик одамнинг бошини ўзга танага ўрнатиш амали яқин вақтларда ташкил этилади. Бу жарроҳлик амалиётида россиялик мижознинг боши беморга ўрнатилиши мўлжалланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Малдив ороллари туристлардан ундириладиган солиқларни кескин оширади
Суперлига. 2025 йилги мавсум қачон старт олиши маълум қилинди