date

Руни: Челси Арсеналнинг асосий рақиби бўлади


Лондоннинг "Челси" клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи туруда "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. "Манчестер Юнайтед" ва Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни ушбу натижадан ҳайратда эканини билдирган.

Энди у "Челси"ни Англия чемпионатида Лондоннинг "Арсенал" клуби учун асосий рақиб деб ҳисобламоқда. "Мэреска ажойиб ишни амалга оширяпти.

Ҳаттоки Коул Палмернинг йўқлигига қарамай, жамоа механизми мукаммал ишламоқда. Мен бу жамоани ўз кучига ишониб, "Арсенал"га жиддий рақобат кўрсата олади деб биламан", — дейди Руни BBC Sportга берган интервьюсида.

Маълумот ўрнида, "Челси" охирги марта Англия чемпиони бўлишга 2017 йилда эришган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Руни: Челси Арсеналнинг асосий рақиби бўлади