
Европа футболида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи тур ўйинлари бошланди. Италиянинг "Наполи" жамоаси ўз майдонида Қозоғистоннинг "Қайрат" клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Неаполликлар сардори Жованни ди Лоренцо ўйинни изоҳлаб, жамоанинг ўйин руҳи қайтганини таъкидлади. "Сўнгги бир неча ҳафта биз учун осон бўлмади, аммо бугун яна муҳим саволларга жавоб бера олдик.
Ғалаба қозонишни хоҳладик, чунки бугун Марадона вафотининг йиллиги. Биз ўйин руҳи ва энтузиазмни ўзимизга ҳам, мухлисларимизга ҳам қайтара олдик", – деди ди Лоренцо calcionapoli1926.it нашрига берган интервьюсида.
Чемпионлар лигасининг кейинги турада "Наполи" Португалиянинг "Бенфика" жамоасига қарши майдонга тушади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.